Ўзбекистон учун овоз берайлик
Ўзбекистон учун овоз берайлик!
Ўзбекистон National Geographic Travel Awards-2018 танловида қатнашмоқда.
Ўзбекистон танловдаги 25 та асосий номинациялардан бири бўлган «Энг яхши гастрономик туризм» номинацияси бўйича кураш олиб бормоқда. Мазкур номинацияда Ўзбекистон билан бир қаторда Франция, Жанубий Корея, Швеция ва Озарбайжон давлатларининг номзоди ҳам кўрсатилган.
Ғолиб давлат 2018 йил 5 октябрга қадар давом этадиган онлайн овоз бериш натижасига кўра аниқланади. Овоз бериш учун Facebook ёки ВКонтакте аъзоси бўлиш талаб этилади.
Танловда Ўзбекистон учун овоз беринг ва мамлакатимизда туризм ривожи учун кичик бўлсада ҳисса қўшинг.
Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, овоз беришингиз мумкин (сал пастроққа тушиш керак).
https://ngtawards2018.nat-geo.ru/#nominations
Маълумот учун: ўтган йили танловда 270 мингдан ортиқ киши овоз берган.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
