Ўзбекистон темир йўллари раҳбариятида ўзгариш
«Ўзбекистон темир йўллари» раҳбариятида ўзгариш
Ҳукумат қарори билан Хуснутдин Нуруддинович Хасиловга «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси вазифасини бажариш юкланибди.
Аввалроқ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири сифатида тайинланганди.
Яқинда қабул қилинган Президент қарорига биноан эса, Бош вазир ўринбосарлари хўжалик жамиятлари ва компаниялар, шунингдек, давлат улушига эга бўлган бошқа ташкилотлар фаолияти устидан бир вақтнинг ўзида раҳбарлик қилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди.
Шу сабабли эндиликда Очилбой Раматов бир вақтда ҳам Бош вазир ўринбосари, ҳам темир йўллар соҳасига раҳбар бўлиб ишлай олмас эди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 👍 1

