Ўзбекистон Саудия Арабистонига мағлуб бўлди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Афсус, минг афсус.

Сен урмасанг, сенга уришади, деган олтин қоида бизга қарши ишлади. Бутун ўйин давомида устунлик қилиб, лекин гол уролмадик. Саудия эса сабр-тоқат билан ўз имкониятини охиригача кутди ва ўйин тугашига бир неча минут қолганда ғалабани илиб кетди.

Нима ҳам дердик, ўйин эмас, натижа муҳим.

Хуллас, финалга чиқиш насиб этмади. Аммо Олимпиадага чиқиш умиди ҳалигача сўнмади. Ўзбек футболида доим шунақа-ку, охиригача бизда имконият бўлади :)

3-ўрин учун кечадиган баҳсда ёки Жанубий Корея, ёки Австралияни юта олсак, Олимпиадага чиқишимиз мумкин. Аммо бу Саудияни ютишга қараганда бир неча карра қийинроқ иш.

Биз умидимизни сўндирмаймиз ва йигитларга омад тилашда давом этамиз.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek