Онлайн ҳужжат топшириш учун электрон имзо талаб этилмайди
Онлайн ҳужжат топшириш учун электрон имзо талаб этилмайди
#abituriyent
Хабарингиз бўлса керак, жорий йилда абитуриентлар учун my.gov.uz портали орқали онлайн ҳужжат топшириш имконияти ҳам берилади. Яъни абитуриентлар уйидан чиқмасдан туриб, интернет орқали 5 ОТМга (ТДЮУ, ҚДУ, ФарДУ, СамДУ, ГулДУ) ҳужжат топшира олади. Ягона портал орқали ҳам учтагача йўналишни танлаш имконияти бўлади.
Энг қувонарлиси, соҳа мутахассисларининг айтишларича, ҳужжат топшириш учун электрон рақамли имзо (ЭРИ) талаб этилмайди.
Шунчаки абитуриентлар паспорт серияси ва рақамини ҳамда шахсий идентификация рақамини (ПИН ФЛ) киритса кифоя, бошқа нарса керак эмас. Паспорт ва дипломларнинг сканери ҳам шарт бўлмайди, рақамларини киритса бўлди.
ПИН ФЛ қанақа рақамлиги ва уни қандай билиш мумкинлигини мана бу ерда батафсил тушунтирганман - https://t.me/xushnudbek/2055
Ягона порталдан ҳужжат топшириш хизмати текин бўлади.
Фақат ўтган йили тугатган абитуриентлар Ягона порталдан ҳужжат топширмоқчи бўлса, 101 365 сўм тўлов қилинади.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, хориждаги, масалан Россиядаги ёшларимиз ўқишга ҳужжат топшириш учун Ўзбекистонга келишлари шарт эмас. Интернет орқали ўқишга ҳужжат топшириб, фақат имтиҳон кунига келишса кифоя.
Фақат қуйидаги абитуриентлар онлайн ҳужжат топшира олмайди:
- алоҳида имтиёзга эга бўлганлар (яъни турли мукофот соҳиблари, олимпиада ғолиблари ва ҳ.к.);
- фуқаролик паспорти бўлмаган шахслар (масалан, 16 ёшга тўлмаганлар);
- фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Ушбу тоифадагилар давлат хизматлари марказига шахсан ўзлари боришлари шарт.
Онлайн ҳужжат топшириш тартиби билан мана бу ерда танишишингиз мумкин - https://t.me/xushnudbek/2141
👉 @xushnudbek 👈

