Оҳангарон тумани ДСЭМ бош врачи пора билан қўлга тушди
Оҳангарон туман Давлат санитария эпидемиология маркази бош врачи М.У. ўз қўл остидаги ходимидан пора олган ватқда қўлга олинган.
Оҳангарон туман бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида Оҳангарон туман Давлат санитария эпидемиология марказининг вакант бўлиб турган тўлиқ ставкадаги “Тиббий статист” лавозимига юборилган фуқаро С.А.ни бош врач М.У. айнан шу лавозимга эмас, балки 0,75 ставкадаги бола парваришлаш таътилида бўлган ходимнинг ўрнига “Дезинфектор” лавозимига ишга қабул қилган.
Кейинчалик М.У. ходимни хизмат хонасига чақириб, “Тиббий статист” лавозимига ўтказиб қўйиш учун 300 АҚШ доллари беришини талаб қилади. Акс ҳолда ишдан бўшатиб юбориш ва ўрнига бошқа ходим олиш билан таҳдид қилади. Пора тариқасида талаб қилинган пулни олиб келавермагач, ходим билан “аттестация” шаклида савол-жавоб ўтказиб, ундан ўта олмаганлигини айтади ва 2018 йил 1 март кунига қадар ёки 300 АҚШ долларни, ёки ишдан бўшаш тўғрисидаги ариза олиб келишни айтган.
Ходимнинг шикоятига асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томондан тезкор тадбир ўтказилиб, Бош врач М.У. 300 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон тумани судининг ҳукми билан М.У.га 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ


