Ўқишни кўчириш бўйича қўшимча тест синовлари ўтказилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0❗️Диққат, шошилинч эълон!
Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш учун рўйхатдан ўтган (ариза берган) ҳамда 2020 йил 5-6 сентябрь кунлари узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган талабалар ва уларнинг ота-оналарини кўплаб мурожаатларига асосан улар учун онлайн тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
👉 Онлайн тест топширадиган мазкур талабалар ҳудудий жойлашуви бўйича белгиланган жойлардан тест синовларида қатнашиши мумкин.
⏰Онлайн тестлар эртага, яъни 7 сентябрь куни соат 10.00 да бўлади. Мазкур онлайн тест ўтказиладиган жой(бино)га соат 9.00 да етиб бориш лозим.
Эслатма:
➡️Тошкент шаҳридаги ушбу тоифадаги талабалар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига,
➡️Фарғона вилоятидаги ушбу тоифадаги талабалар Фарғона давлат университетига боришлари лозим.
➡️Бошқа ҳудудлардаги ушбу тоифадаги талабалар рухсатномасида кўрсатилган жойларда иштирок этишларини сўраймиз.
👉 @xushnudbek 👈
