Нурота зиёратгоҳига оилавий ташриф ва йўллар сифати

Foto8-sentabr, 2019, 22:231 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Бугун оилавий Навоий вилоятининг Нурота туманига бориб, зиёрат қилдик, яхши инсонларнинг меҳмони бўлдик.

Нурота зиёратгоҳига аввал ҳам икки марта боргандим, лекин уйдагилар илк марта зиёрат қилишди. Жуда ҳам обод ва кўркам масканга айланган зиёратгоҳ уларда катта таассурот қолдирди.

Суратда Нурота йўллари. Сифати жуда яхши даражада экан, қойил.

P.S.: йўллар ҳақидаги гап пичинг эмас, Форишдан кейин бошланадиган Нурота йўллари ростдан жуда яхши экан. Қанақадир сифати бошқача, пишиқ.

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek