Нодавлат ва хорижий ОТМларга давлат гранти ажратилди
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотл…0:00 / 9:10
Хорижий олийгоҳлар филиаллари ҳамда нодавлат ОТМларга давлат гранти ажратилиши ҳақида
✅ Жорий йилги қабулдаги энг катта янгиликлардан бири, эндиликда давлат гранти Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат ОТМлар учун ҳам берилади.
➖ Филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган ва ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачиси тизимида 5 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш истагини билдирган абитуриентлар билан уч томонлама (кадрлар буюртмачиси–талаба–олий таълим ташкилоти) шартнома тузилади;
➖ энг юқори балл тўплаган абитуриентлар шартнома имзолаш истагини билдирмаган тақдирда, шартнома тузиш ҳуқуқи кириш имтиҳонларида тўплаган баллар кетма-кетлигига мос равишда кейинги ўриндаги абитуриентга берилади.
Жорий йилда филиаллар ва нодавлат ОТМларга 500 та ўрин ажратилди. ОТМлар кесимида кимга нечта ўрин берилганини мана бу ердан кўришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈


