Наврўз айёми муборак бўлсин

Matn21-mart, 2020, 07:401 daqiqa0 koʻrish

Азиз юртдошлар!

Барчангизга Наврўз айёми муборак бўлсин!

Ҳар йили Наврўз байрамида халқ сайллари, сумалак базмлари, варрак учириш маросимлари бўлиб ўтар эди. Аммо жорий йилда буларнинг бирортаси ўтказилмаяпти. Умид қиламанки, бу халқимизнинг кайфиятига салбий таъсир ўтказмайди. Аслида Наврўзнинг янгиланишлари ҳар биримизнинг қалбимизда рўй берса, байрам шукуҳи хонадонларимизда сезилса кифоя.

Сизларни яна бир бор чин қалбдан ушбу байрам билан муборакбод этаман. Барча эзгу тилакларим Сиз учун!

Энг асосийси барчангиз соғ-саломат бўлинг. Аллоҳ ўз паноҳида асрасин барчамизни.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek