Муддати ўтган ҳужжатлар 1 июлга қадар амал қилади
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0tahrirlangan⚡️Муддати ўтган ҳужжатлар 1 июлга қадар амал қилади
Кеча каналимиз орқали машиналарни техник кўрикдан ўтказиш расман тўхтатилган бўлсада, лекин ҳайдовчиларга техник кўрик муддати ўтиб кетгани сабабли жарима қўллашаётганига оид масалани кўтариб чиққан эдик.
Қувонарли, Республика махсус комиссияси ушбу масаласини кўриб чиқиб, тушунмовчиликларга барҳам берувчи қарор қабул қилди.
Унга кўра, автотранспорт воситалари эгаларига қулайлик яратиш мақсадида:
👉 барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар);
👉 шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшашига рухсатнома);
👉 автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, ишончнома, техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар)нинг
❗️АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 2020 ЙИЛ 1 ИЮЛГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛАДИ.
✅ Ҳужжатларнинг муддати ўтганлиги учун жавобгарлик ёки таъсир чоралари қўлланилмайди.
👉 @xushnudbek 👈
