Заковат саволи: 40-60-1000 формуласи нимани англатади
Мияни озгина чархлаб олишга нима дейсиз?
«Заковат» бўйича «Талабалар кубоги» турнирида ўйналган саволлардан бири:
1968 йилнинг май ойида Париж университетларида бошланган воқеалар натижасида касаба уюшмалари ҳукуматга меҳнат шароитларига оид бир қатор талабларни қўя бошлашади. Мазкур талаблар орасида «40-60-1000» номли формула ҳам бўлган. Бунда «1000» сони минимал ойлик иш ҳақининг 1000 франкга тенг бўлиши кераклигини англатган.
Диққат савол! Мазкур формуладаги 40 ва 60 сонлари нимани англатганини аниқ ёзиб беринг?
Вақт кетди!
Саволга жавобни қаергадир ёки кимгадир юбориш шарт эмас, ўзингиз учун билиб қўйсангиз кифоя.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

