Миллион жамоасининг концерти бошқа саналарга қолдирилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Миллион жамоаси аъзоларининг сурати ва концертнинг янги саналари: 28-30 июнь ҳамда 1-6 июль

Коронавирус туфайли «Миллион» жамоасининг концерти бошқа саналарга қолдирилди

COVID-19 коронавирус инфекцияси туфайли Ўзбекистонда карантин эълон қилиниши муносабати билан «Миллион» жамоасининг Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» саройида 28-30 март, 1-6 апрель кунлари ўтиши режалаштирилган концерти мос равишда 28-30 июнь, 1-6 июлга кўчирилди. Бунда харид қилинган чипталарда саналар ўзгармайди, фақат ойлар алмашади.

Мисол учун, 29 мартга олинган чипта 29 июнь куни ҳақиқий ҳисобланади, 3 апрель кунги концерт 3 июлда бўлиб ўтади.

«Миллион» жамоаси юзага келган вазиятда ўз мухлисларидан саломатликларига кўпроқ эътибор беришларини сўрайди.

Новосибирск, Самара, Москва, Истанбул шаҳарларига гастроллар бўйича яқин кунларда маълумот берилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek