Масофавий таълим яхши йўлга қўйилган ОТМлар рўйхати

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Қайси ОТМларда масофавий таълим яхши йўлга қўйилгани маълум қилинди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон ОТМларидаги масофавий таълим сифатини ўрганди. Унга кўра, қуйидаги ОТМларда масофавий таълим нисбатан самарали йўлга қуйилган:

- Халқаро ислом академияси
- Тошкент молия институти
- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти
- Тошкент ахборот технологиялари университети
- Тошкент шаҳридаги Инха университети
- Турин политехника университети
- Самарқанд давлат университети
- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
- Бухоро давлат тиббиёт институти

Бошқа ОТМларга юқоридаги олийгоҳлар тажрибасини ўрганиш тавсия қилинган.

Масофавий таълимда яратилган электрон ресурслар сифати таҳлили натижаларига кўра:

- 38та ОТМда талабаларга маслаҳат бериш хизматлари ва колл-центрлар фаолияти йўлга қуйилмаган;
- 26та ОТМда талабалар томонидан машғулот сифатига баҳо бериш тизими йўлга қўйилмаган;
- 19та ОТМда масофавий ўқитиш платформасидан фойдаланиш бўйича қўлланма ва йўриқномалар йўқ.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek