Masdar билан қуёш фотоэлектр станциялари бўйича келишув
2021 йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қурилиши режалаштирилган иккита қуёш фотоэлектр станцияси учун лойиҳа келишувларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу лойиҳа учун Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) кўмагида тендер ўтказилганди. Унда ғолиб бўлган «Масдар» компанияси 25 йил давомида электр энергиясини ўзгармас тарифларда етказиб беришни таклиф қилган. Шундай қилиб, Жиззах ҚФЭС электр энергияси ягона электр тармоғига бир кВт. соати учун 1,823 АҚШ центи ва Самарқанд ҚФЭС – 1,791 цент тарифида етказиб берилади.
Биз серқуёш давлатмиз ва табиатнинг бу инъомидан инсонлар манфаати учун унумли фойдаланишимиз керак.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1


