Марадонанинг 20-асрдаги энг чиройли голи ва Худонинг қўли
Xushnudbek.uzVideo5 daqiqa0tahrirlangan20-асрнинг энг чиройли голи деб топилган ўша машҳур гол урилган ўйин. 1986 йилги жаҳон чемпионати. Чорак финал. Аргентина-Англия.
Марадона деярли бутун инглиз жамоаси аъзоларини алдаб ўтиб, ҳал қилувчи ғалаба тўпини киритганди.
Ҳа, айтганча, худди шу ўйинда Марадона футбол тарихидаги энг машҳур баҳсли голлардан бирини ҳам урган. Ўйиндан кейинги конференцияда қўл билан урилган голни изоҳлай туриб Марадона - "Бу голнинг бир қисми Марадонанинг боши, бир қисми худонинг қўлига тегишли" деганди Шундан буён "худонинг қўли" ("The Hand of God") ибораси машҳур бўлиб кетган.
Аргентина ўша йили Жаҳон чемпиони бўлганди.
👉 @xushnudbek 👈





