Малика савдо мажмуаси ва Пойтахт бизнес маркази сотилди
"Малика" савдо мажмуаси, "Пойтахт" бизнес маркази сотилди
Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги давлат объектлари сотилганини эълон қилди:
📱 “Малика" савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси «Premium Prime Service» МЧЖга 125 млрд сўм харид қийматини бирйўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100 млрд сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан;
🏢 “Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси “Quadro IH DMCC” (БАА) компаниясига 164 млрд сўм харид қийматини бирйўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6 млн долларидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан;
🌄 “Билдирсой оромгоҳи” дам олиш маскани (канат йўли билан бирга) “Ulkan Mulk” МЧЖга 107 млрд сўм харид қийматини бирйўла тўлаш шарти билан сотилган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 972


