Maktablarda imtihonlar muddati va tartibi e’lon qilindi
Имтиҳонларда қониқарсиз баҳо олган ўқувчи синфдан синфга қолдирилади
Мактабларда ўқув йили якуни бўйича ўтказиладиган имтиҳонлар муддати ва ўтказиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.
✅ Жорий йилда барча умумтаълим мактабларида:
➖ 26 майдан 2 июнга қадар 5, 6, 7, 8 ва 10-синф ўқувчилари учун босқичли назорат имтиҳонлари;
➖ 26 майдан 15 июнга қадар 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари оғзаки, ёзма ҳамда тест синовлари шаклида ўтказилади.
✅ Қуйидагилар синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод этилади:
➖ Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган Низомда назарда тутилган касалликлар билан оғриган ўқувчилар;
➖ халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ҳамда бошқа кўрик-танловлардаги иштироки мактабдаги имтиҳон муддатларига тўғри келиб қолган ўқувчилар.
✅ Бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.
❗️ Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1
