Мактаб формаси янги ўқув йилидан тўлиқ жорий этилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Бошланғич синф ўқувчилари учун баҳорги-кузги мактаб формаси намуналари
Бошланғич синф ўқувчилари учун қишки мактаб формаси намуналари
Юқори синф ўқувчилари учун баҳорги-кузги ва қишки мактаб формаси намуналари

Янги ўқув йилидан ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади

Ҳукумат қарорига (271-сон, 19.05.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йилидан, яниқроғи 2022 йил сентярь ойидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади.

Аввалроқ бу жараён 2024/2025 ўқув йилига қадар кечиктирилган эди, ўша кечиктириш бекор бўлди. Буни кўп чўзиб ўтирмасдан, 2022 йил сентябрдан амалга киритишга қарор қилишди.

ЎзАнинг (@uzauz) хабар беришича, 2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади.

Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👎 1307
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek