Мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича фармон имзоланди
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашишга оид Президент фармони имзоланди
• Фармонга биноан, Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тугатилиб, ўрнига Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ташкил қилинди.
• Миллий комиссияга Сенат раиси Танзила Нарбаева раҳбарлик қиладиган бўлди.
• Миллий комиссия 2 та кичик комиссиядан иборат:
1) Миллий комиссия раисининг ўринбосари ҳисобланадиган Ички ишлар вазири раҳбарлик қиладиган Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия;
2) Миллий комиссия раисининг ўринбосари ҳисобланадиган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири раҳбарлик қиладиган Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия;
• ҳокимлар зиммасига одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссияларга раҳбарлик қилиш вазифаси юкланди;
• Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди (институт деганда олий таълим муассасаси назарда тутилмаяпти, шунақа янги тизим пайдо бўлади);
• болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланадиган бўлди;
• Олий Мажлис Сенатига Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссиясини тугатиш тавсия этилди (Президентда Сенатнинг комиссиясини тугатиш ваколати йўқ, шунинг учун тавсия этмоқда).
Фармоннинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин:
👉 @xushnudbek 👈
