Магистратурага кириш имтиҳонлари икки босқичда бўлади
0:00 / 4:22
Магистратурага кириш имтиҳонлари 2 босқичда бўлади
Жорий йил:
➖ давлат ОТМларининг магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш 2 босқичда амалга оширилади. Бунда, 1-босқичда мос фанлар бўйича кириш имтиҳонлари, 2-босқичда ДТМ томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади;
➖ чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар тест синовидан озод қилинади ва мазкур фандан максимал балл берилади;
➖ мос фанлар бўйича имтиҳонлар натижалари уч кун муддатда ОТМ томонидан ДТМга тақдим этилади ҳамда ўзининг веб-сайтида эълон қилинади;
➖ чет тилидан тест натижалари эртаси куни ҳамда магистратура (клиник ординатура) қабули бўйича танлов натижалари бир ҳафта муддатда ДТМнинг веб-сайтида эълон қилинади.
Жорий йилда ҳам магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилиш бўлади. Қўшимча жой учун тўлов-контракт суммаси ОТМ томонидан мустақил белгиланади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2

