Магистратура квоталаридаги ўзгаришлар сабаби
Нима учун магистратура бўйича айрим йўналишларда фақат давлат гранти кўрсатилган?
#abituriyent
Магистратура квоталарини кўрсак, жуда кўп йўналишларда фақат давлат гранти турибди, контракт йўқ. Бу техник хатоликми ёки ҳали грант-контрактга бўлинмадими?
ЖАВОБ: Йўқ, бу техник хатолик эмас. Кўзингиз алдаётгани ҳам йўқ. Жорий йилда ҳақиқатдан магистратура бўйича катта ўзгаришлар бўлди. Шулардан бири айнан жуда кўп йўналишлар учун фақат давлат гранти асосида қабул жорий этилганидир.
Агар эътибор берилса, магистратура учун ажратилган 7 695 ўриндан 4 131 таси (53,7%) давлат гранти асосида, қолган 3 564 таси (46,3%) эса контракт асосида. Ўтган йилги билан солиштирганда бу жуда катта ўзгариш! Чунки ўтган йили умумий квотанинг 26%и грант, 74%и контракт бўлганди.
Бундан ташқари жорий йилдан бошлаб магистратура учун ҳам қўшимча контракт асосида қабулга рухсат берилди, айрим йўналишларда фақат давлат гранти бўлганининг сабаби ҳам шунда. Мабодо кимдир грантга кира олмаса, қўшимча тўлов билан контрактда ўқиши мумкин.
Ана шунақа гаплар. Яхши янгиликлар кўпаяверсин.
Маълумот учун:
• Магистратурага қайси фанлардан имтиҳон бўлади?
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
