Магистратура имтиҳонлари тартиби ўзгариши кутилмоқда
Магистратура имтиҳонлари ҳақида
Магистратура имтиҳонлари жорий йилдан ўзгариши кутилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, магистарурада фақат мутахассислик фани ва чет тилидан имтиҳон бўлади. Демократик жамият қуриш назарияси ва информатика фанидан имтиҳон олиб ташланади (қандай ажойиб!).
Хусусан, Низомнинг 14-банд қуйидаги таҳрирланиши кутилмоқда:
“14. Магистратурага кириш синови умумий баллари қуйидагилардан ташкил топади:
магистратурага киришда танлаган мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);
чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
Олий таълим муассасаси битирувчисининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.
Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 58 ёки IELTS бўйича камида 5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2) ёки Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.
Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл — 250 ни ташкил этади.”
Қарор лойиҳаси билан батафсил қуйидаги саҳифадан танишишингиз мумкин.
Лекин ҳозирча ушбу қарор тасдиқлангани йўқ. Ёки тасдиқланган бўлса ҳам, расман эълон қилинмади. Гарчи магистратура имтиҳонларига жуда ва жуда саноқли кунлар қолган бўлса ҳам. Кечирасизлару, ўзи бу йил ҳуқуқий асослар жуда кеч чиқяпти. Ҳаммаси тақалган бўляпти. Энг муҳим янгиликлар ва ўзгаришлар жараёнга 1-2 кун қолганда эълон қиляпти. Ўзгаришни пастдаги ижрочилар тўлиқ тушуниб олгунгача жараён тугаб ҳам бўляпти керак бўлса.
Масалан, ҳали сиртқи ва кечки таълим имтиҳонлари ҳам узил-кесил аниқ эмас. Қаерда, қачон, ким – барчаси аниқмас ҳали.
Кейинги йилларда Давлат қабул комиссияси сал тезроқ ишлайди деган умиддаман.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

