Коррупция туфайли ТДИУ ректори ишдан олинди

Matn5-noyabr, 2019, 12:121 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​​​​​⚡️⚡️⚡️Коррупция урчигани туфайли “Нархоз” ректори ишдан олинди

Узоқ йиллар давомида турли “ўйин”лари билан кенг оммага машҳур, халқ орасида “пулхоз” номи билан танилган Тошкент давлат иқтисодиёт университетида катта ўзгаришлар содир бўлмоқда.

Бугун, Президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигида ўтказилган йиғилишда олий таълим муассасалари уйғониши зарур эканлиги, бундан буён қабул жараёнидан бошлаб битириш жараёнига қадар очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосий бўлиши, бунга қарши чиққанларга эса қатъий жазо кўрилиши таъкидланди.

Бунинг биринчи исботи сифатида ТДИУ ректори Баҳодир Ходиев лавозимидан озод этилди. Бунинг ортидан университетда катта тозалаш ишлари ҳам амалга оширилиши таъкидланди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek