Toshkent to'qimachilik institutiga yangi rektor tayinlandi
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига янги ректор тайинланди
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида мазкур институтга Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ректор этиб тайинланган.
Институтда янги ўқув йилидан:
— 3 ва 4-курс талабаларини ўқитишда “дуал” таълим тизими жорий қилинади.
Энди, улар ҳафтанинг уч кунида институтда назарий дарслар, қолган уч кунида тўқимачилик технопарки ва корхоналарда амалий ўқув машғулотлар асосида ўқитилади;
— нуфузли хорижий тўқимачилик олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 6 та йўналишда талабалар алмашиш дастури йўлга қўйилади.
Йил якунига қадар Туркия, Корея ва Ҳиндистон каби илғор тажрибага эга мамлакатлардан 40 нафар малакали ўқитувчиларни олиб келиш вазифаси топширилди.
👉 @xushnudbek 👈
- 🐳 387
