Koronavirus Info Telegram канали обуначилари 1 миллиондан ошди
Xushnudbek.uzAlbom1 daqiqa0

Ўзбекистонда коронавирусга оид расмий янгиликларни эълон қилиб борувчи махсус Telegram-канал - @koronavirusinfouz каналида обуначилар сони 1 млн нафардан ошди.
Бугун Телеграмнинг расмий аккаунти барчага ушбу канални тавсия қилиб, билдиришнома юборган эди (фақат каналга аъзо бўлмаганларга келди, аъзоларга келмади).
Айтганча, ҳудудлардан биринчи бўлиб Наманган вилоятида худди шу каби маҳаллий расмий канал очилибди - @namkoronavirusinfo. Мазкур каналда коронавирусга қарши ҳудудий миқёсда олиб борилаётган ишлар ҳақида наманганликларга тезкор маълумот бериб борилади.

