Коллеж ва техникумларга тест топшириш бўйича саволларга жавоблар

Audio5-avgust, 2021, 17:203 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Audio

0:00 / 1:44

Кўп берилаётган саволлар:
#abituriyent

❓ Тестга оқ кўйлакда келиш шартми?
ЖАВОБ: йўқ, шарт эмас. Кийимга чеклов қўйилмаган. Ўзингизга қулай бўлган кийимда келаверинг (фақат одоб доирасини унутманг).

❓ Тестга кириш учун қандай ҳужжат олиб бориш керак?
ЖАВОБ: «Абитуриент рухсатномаси» ҳамда паспорт (ёки ID-карта) бўлса кифоя. Барча ҳужжатлар рўйхати мана бу ерда.

❓Саволлар китобига тахмин қилган жавобларимизни белгилаб турсак бўладими?
ЖАВОБ: ҳа, саволлар китобига бемалол тахмин қилинган тўғри жавобларни белгилаш, турли қайдлар ёзиш, чизиш мумкин. Лекин саволлар китобини йиртиш, ўзи билан олиб чиқиб кетиш, бировга бериб туришга рухсат йўқ.

👉 @xushnudbek 👈

  • 😢 3
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek