Карантин даврида муҳтож оилалар ва тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
Ҳозирги кунда 20 кунлик карантин даврида моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож 120 мингга яқин оилаларни давлат томонидан озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.
Бунинг учун давлат томонидан 20 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилди. Келгусида заруратга қараб яна қўшимча маблағлар ҳам ажратилиши мумкин.
Шунингдек, карантин шароитида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам тизимли чора-тадбирлар белгиланди.
‼️ Хусусан, нодавлат таълим ташкилотлари (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим ташкилотлари) фаолиятини ўрганган ҳолда, карантин чекловлари жорий этилганлиги муносабати билан фаолиятида молиявий муаммоларга дуч келаётган нодавлат таълим ташкилотларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ушбу масала юзасидан алоҳида Вазирлар Маҳкамасининг қарорини тайёрлаш вазифаси белгиланди.
👉 @xushnudbek 👈
