Карантин чекловлари ва аҳоли хавфсизлиги ҳақида

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Manba:Аслановдан иқтибослар +

​​Тўйлар 23 мартдан бошлаб қилинмайди, дейилди. 22 март куни ҳамма тўй қилди. Бир тўйхона бир кунда 6-7 та тўй ўтказганиниям эшитдим.

Озиқ овқат бозорлари беркилади, деган миш-миш (нотўғри) тарқалди, ҳамма бозорга чопибди.

Ўртоқлар, бир гап, фалон кундан бошлаб, бир жойга тўпланиш тақиқланади, дейилганда, ундан олдин мумкин, хавфсиз, деган маънони англатмайди.

Яъни 23 мартдан чеклов қўйилса, биз вирус айнан 23 март куни келаркан, 22 март куни хавф йўқ, демаслигимиз лозим. Ахир ўша тақиқлар ҳам вирусдан қўрқиб қилиняпти, нега энди вирусданмас, тақиқдан қўрқишимиз керак, одамлар?

Бир ойлик картошка ғамлаш учун мингта одамни ичига кириб чиқсангизу, худо асрасин, вирус юқтириб (чунки бунинг эҳтимолини минг баробар оширяпсиз) олсангиз, сиз ҳам, оилангиз ҳам, карантинга олинасиз. У ерда бу картошкаларингиз керак бўлмайди, касалхонани овқатларини ва дориларини истеъмол қиласиз, шуни тушунинг.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek