Жаҳон чемпионати тахминлар танлови ғолиблари аниқланди
Жаҳон чемпионатига бағишлаб биринчи марта @WorldCupUzBot боти орқали махсус тахминлар танловини ташкил этган эдик.
Танловда жами 47 минг 475 нафар иштирокчи қатнашди.
Танлов кескин курашларга бой ўтди. Ўйлаймизки, унда қатнашганлар Жаҳон чемпионатини ўзгача ҳаяжон билан кузатишди, улар учун янада қизиқарли бўлди.
Натижаларга келсак:
1-ўрин: Латифбеков Санжарбек (96 очко).
1999 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Ҳозирда абитуриент, Тошкент тиббиёт академиясига ҳужжат топширган. Севимли футболчиси - Л.Месси, ёқтирган жамоаси - «Барселона».
Соврин - Xiaomi Mi 6 смартфони.
2-ўрин: Гулимов Аъзамжон (85 очко).
1994 йили Хоразм вилояти Гурлан туманида туғилган. Ҳозирда темир йўл соҳасида фаолият олиб боради. Севимли футболчиси - К.Роналду, ёқтирган жамоаси - «Реал Мадрид».
Соврин - ЖЧ-2018 расмий тўпи.
3-ўрин: Холмуродов Темур (85 очко).
1998 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат техника университети талабаси. Севимли футболчиси - К.Роналду, ёқтирган жамоаси - «Манчестер Юнайтед».
Соврин - ЖЧ-2018 жамоларидан бирининг расмий футболкаси.
Худо хоҳласа, бу каби танловларни каттароқ совринлар билан яна давом эттириш ниятидамиз. Бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Бизни кузатишда давом этинг.
Ҳурмат билан, ташкилотчилар.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
- 👍 2

