Исҳоқхон Ибрат ҳақидаги фильм кинотеатрларда намойиш этилади
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан "Ўзбеккино" туҳфаси: маърифатпарвар олим ва мураббий Исҳоқхон Ибрат тўғрисида фильм 1 октябрдан юртимиз кинотеатрларида
Бизда шу кунгача тарихий фильмлар етарли эмасди. Сўнгги пайтларда «Ўзбеккино»да бу борада олдинга силжиш кузатилди ва бу жанрдаги фильмлар кўпая бошлади.
Ана шундай фильмларнинг навбатдагиси - «Ибрат» фильми 1 октябрдан бошлаб кинотеатрларимизда намойиш этилишни бошларкан. Илк намойишлар янги таъмирланган Алишер Навоий номидаги кинотеатрда бўлиб ўтади.
Шоир, таржимон, тарихчи ва тилшунос олим, жадидчи Исҳоқхон Ибрат ҳақидаги ушбу киноасар реал воқеаларга асосланган.
«Ибрат» фильми Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим даврлардан бири бўлган жадидчиликни бироз бўлсада очиб бера олган. Умуман тарихга қизиқадиган ҳар бир томошабин учун фильм қизиқ бўлиши керак.
Режиссёр: Жаҳонгир Қосимов
Бош ролларда: Фарҳод Маҳмудов, Карим Мирходиев, Акбархўжа Расулов



