Иш стажига эга абитуриентлар учун контракт миқдори белгиланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома асосида суҳбат билан қабул қилинганлар учун тўлов-контракт миқдорлари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мос равишда ҳар йили амалда белгиланадиган бакалавриат таълим йуналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати миқдорларига нисбатан 2 бараварида (ҳар ўқув йили учун) белгиланди.

Масалан, базавий контракт 7 млн сўм бўлса, 5 йил иш стажига эга бўлиб, тавсиянома асосида суҳбат орқали талаба бўлганлар 14 млн сўм контракт тўлайди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek