Меҳрибонлик уйлари учун китоб хайрия акцияси

Matn10-iyun, 2018, 11:021 daqiqa0 koʻrish

Сизнинг эътиборингиз жажжи қалбларга қувонч улашади - Хайрия акцияси

Ота-онадан етим қолган болалар ва эҳтиёжманд кишиларга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг кўнглини олиш бу дунёдаги энг катта савобли амаллардан ҳисобланади.

Фаолияти давомида пойтахт ва вилоятлардаги қатор меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун китоб хайрия акцияларини ташкил этиб келаётган “Intellect” китобхон ёшлар клуби ушбу ойда ҳам савобли хайрия акциясини давом эттириш ва шу орқали озми-кўпми кўнгли ярим болаларга қувонч улашиш, уларни китобга ошно қилишни мақсад қилди.

Акция давомида болалар учун бадиий адабиётлар тўпланиши, бу китоблар пойтахт ва вилоятлардаги (имкон даражасида) меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болаларга етказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан китобхон ёшлар клуби эҳсонсевар юртдошлар, саховатпеша ватандошларга мурожаат қилиб, жажжи қалб соҳибларига ёрдам қўлини чўзишга чақиради.

Сизнинг кичик эътиборингиз болаларга китобдек қувончли ва қимматбаҳо совға шаклида етиб боради.

Хайрия акциясига бош қўшишни истаган, аммо китоб йўллашга имкони бўлмаган юртдошларимиз имкон даражасида пул маблағларини юбориши мумкин. Ушбу маблағларга бадиий адабиётлар сотиб олинади ҳамда болаларга етказилади. Акцияга тушган маблағлар ҳақида тўлиқ маълумот бериб борилади.

Хайрия акцияси учун китоблар Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Комил Ёрматов кўчаси (Ўзбекфилм) 12-уйда йиғилади.

Акцияга бош қўшишни истаган, лекин китоб йўллаш имкони бўлмаган юртдошларимиз учун:

Миллий банк, Click, Payme
8600 0210 5283 3582
(оддий пластик карта ёки гуруҳ мувофиқлаштирувчисининг пластик картаси).

Телефон:
+998933547565
+998979917722

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek