ИИВнинг икки ходими коронавирус асоратларидан вафот этди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
13-14 июль кунлари ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник Шавкат Носирович Нафасов (расмда ўнгда) ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бўлим бошлиғи ўринбосари, майор Аълохон Абзалович Шомаҳмудов (расмда чапда) вафот этгани ҳақида маълумотлар берилган эди.
«Дарё» манбасининг маълум қилишича, ҳар иккала ходим коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган. Ушбу ўлим ҳолатлари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот берганича йўқ.
Марҳумларни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.
👉 @xushnudbek 👈




