Гулистонда судья ва ИИБ ходимлари ўртасидаги низо

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo7 daqiqa0tahrirlangan

Гулистон шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари судьяга нисбатан қўполлик қилгани хабар берилганди. Бу ҳолатни Олий суд расмий вакили Азиз Обидов ҳам тасдиқлаганди.

Судьянинг айтишича, 13 июль куни эрталаб Гулистон шаҳар ҳудудига киришда ўрнатилган “карантин блок пости”да ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари “вилоят ҳокими келаётганлиги сабабли” шаҳар ҳудудига киритиш умуман тақиқланганини айтишган. Судья уларга ўзини таништириб, хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, ўтказиб юборишни илтимос қилганида унга нисбатан куч ишлатишган.

Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати ҳолат бўйича алоҳида видеоматериал эълон қилди. Унда айтилишича, судья тез тиббий ёрдам машинасини ўтказиб юборишни истамаган ва ички ишлар органлари ходимларини қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган.

Видеони кўринг ва ўзингиз хулоса чиқаринг. Ким билсин, ҳар ҳолда менга ИИВ айтган маълумот ҳақиқатга яқинроқдек кўринди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek