Фарғонада Президент раислигида фаоллар йиғилиши ўтмоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Manba:Daryo — LIVE
❗️Айни дақиқаларда Фарғонада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фаоллар йиғилиши давом этмоқда. Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Президентнинг ёнида ўтириб, белгиланаётган янги вазифалар, берилаётган топшириқ ва кўрсатмаларни ёзиб бормоқда. Ушбу ҳолат «Ўзбекистон 24» телеканалининг соат 12:00 даги «Янгиликлар» дастурида ҳам намойиш этилди. «Дарё» манбасининг маълум қилишича, йиғилишда ташкилий масала кўрилганича йўқ.




