ДТМ жавоблар варақасидаги фотошоп сири
Майли, жавобни айта қолай. Кейинроқ сервер ишлаб, изоҳларни ўқигач, тўғри жавоб айтилган бўлса, ғолибни эълон қиламан.
Оригиналида 56, 57, 58, 59, 60-жавобда адашиб A вариантни ҳам бўягандим. Дастлаб ҳамма ҳарфда барибир "А"ни бўяш керак деб ўйлагандим, аммо J ҳарфига келганда адашганимни тушундим.
Жавоблар варақасини эълон қилаётганда эса, "А"ни худди бўялмагандай қилиб, монтаж қилдим.
ДТМ технологияси шунақаки, агар битта саволга бир нечта вариант бўялган бўлса, унда юлдузча (*) белгисини қўяди. 57 ва 58-саволда битта вариант бўялгандай кўринса ҳам, лекин юлдузча белгиси қўйилганди. Шу орқали аслида ушбу саволларда бир нечта вариант бўялганини билиш мумкин бўларди. Қолганига мантиқни ишга солиш керак эди.
✅Тўғри жавоб:
Фотошопда 56, 57, 58, 59,60-саволларда А вариант бўялгани олиб ташланган.
❌Нотўғри жавоб:
Агар кимлардир 57 ва 58-саволда D вариантни ўчириб, юлдузча қўйгансиз, дейилган бўлса, бу мантиқан нотўғри. Чунки D ни ўчириб, юлдузча қўйишдан менга ҳеч қандай фойда йўқ эди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1


