Дипломатия университети учун ўтиш бали белгиланди
Matn6-avgust, 2021, 11:311 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
⚡️Дипломатия университети учун ўтиш бали белгиланди
Хорижий ОТМлар, шунингдек, Ўзбекистондаги филиаллар ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали 100 балл этиб белгиланди.
Бошқа ўтиш баллари:
➖Тошкент давлат юридик университети учун — 105,84 балл;
➖Тошкент давлат транспорт университети учун — 104 балл;
➖Тиббиёт ОТМлари учун — 100 балл;
➖Миллий рассомлик ва дизайн институти — 70,56 балл;
➖Олий таълим вазирлиги тизимидаги ОТМлар учун — 66,1 балл;
➖Навоий давлат кончилик институти ва унинг Нукус филиали учун — 66,1 балл.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1

