Тест топшириқларида ўлчам бирликлари ўзгармоқда
Битирувчилар ва абитуриентлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикасида ўлчам бирликларини қўллаш тўғрисида»ги 21-сон қарорига мувофиқ республикамизда қўллашга рухсат берилган Халқаро ўлчамлар тизимининг (СИ) ўлчам бирликлари номи ва белгиланишини ўқув, ўқув-методик ва турли маълумотлар берадиган ёрдамчи адабиётларда қўллаш назарда тутилган.
❗️Давлат тест маркази мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил ОТМ бакалавриатига қабул тест топшириқлари базасини шакллантириш жараёнида қўлланиладиган ўлчам бирликларига қарорга мувофиқ тегишли ўзгартиришлар киритмоқда.
Масалан, узунлик ўлчов бирлиги сантиметрнинг қисқача белгиланиши sm қарорга мувофиқ cm кўринишида қўлланилади.
Қарор билан киритилган ўзгаришлардан айрим мисоллар:
сантиметр – sm => cm;
гектар – ga => ha;
ар – ar => a;
массанинг атом бирлиги – m.a.b => u;
миллиметр симоб устуни – mm.simob.ustuni => mm Hg;
соат – soat => h;
сутка – kun => d;
киловатт-соат – kW-soat => kW-h;
ампер-соат – A-soat => A-h.
Барча битирувчилар ва абитуриентлар мазкур ўзгаришлардан хабардор бўлишлари лозим.
Ўзгаришларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги файл орқали танишиб олишингиз мумкин 👇
