Давлат ташкилотлари харажатлари очиқ эълон қилинади
Жамоатчилик давлат ташкилотларининг харажатларини кўриб бориш имконига эга бўлади
Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари расмий веб-сайти ва очиқ маълумотлар порталида қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:
✅ мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари харажатлари;
✅ хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно);
✅ солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар олган субъектларнинг молиявий кўрсаткичлари ва якуний бенефициарлари;
✅ давлат органлари ва ташкилотларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси;
✅ объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш харажатлари;
✅ автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари.
Давлат ташкилотларининг тегишли маълумотларни очиқ порталларга жойлаб бориши устидан назоратни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги олиб боради.
👉 @xushnudbek 👈


