Давлат ОТМлари учун 10 фоизлик контракт чегирмаси

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz❗️Талабалар контракти 10% га арзонлаштирилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўлов-контракт асосида ўқитиш нархларини оптималлаштириш борасида билдирилга…

❗️Қўшимча маълумот:

Бугун эълон қилинган тўлов-контрактга 10 фоизлик чегирма фақат ДАВЛАТ олий таълим муассасаларига тааллуқли.

Нодавлат ёки хусусий олий таълим муассасалари, масалан Вестминстер, Инха , Турин политехника, MDIS, Ёджу, AKFA, TEAM, Вебстер ва ҳ.к. шу каби бошқа ОТМлар тўлов-контракт миқдорини ўзи мустақил белгилайди ва уларда чегирма ёки бошқача тарздаги имтиёзлар бериш тартиби умуман бошқача. Шу сабабли ушбу чегирма ҳақидаги эълон уларга тааллуқли эмас.

Нодавлат ва хусусий ОТМлар чегирма ёки имтиёз бериш-бермаслигини олийгоҳ маъмуриятидан сўраб билиб олишингиз мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek