Бахтиёр Сайфуллаев Сенат қўмитаси раиси этиб сайланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Бахтиёр Сайфуллаев Сенат мажлисида нутқ сўзламоқда

Кеча Сенатнинг биринчи ялпи мажлисида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди. Демак, катта эҳтимол билан янги шакллантириладиган Ҳукумат таркибида маданият вазири ўзгаради.

Шавкат Мирзиёев ҳам Сенатдаги нутқида Бахтиёр Сайфуллаев ҳақида гапира туриб, «мен бекорга маданият вазирини сенатор қилмадим, ҳали унинг Сенатда қиладиган ишлари кўп» дея муносабат билдирди. Б.Сайфуллаев Президент Фармони билан сенатор сифатида тайинланган эди.

Қизиқ, янги маданият вазири ким бўлар экан-а?

Шунчаки маълумот учун: 2017 йил 8 августдан буён Озодбек Назарбеков маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek