Автотранспорт воситаларига стикер беришнинг янги тартиби
❗️Стикер кимларга берилади?
Янги тартибга кўра, қуйидаги турдаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома берилади:
биринчи, озиқ-овқат маҳсулотлари (жумладан тамаки ва алкоголь) ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи тадбиркорлар ва у ерда ишлайдиган ходимларнинг автотранспорт воситаларига. Бунда дорихоналар учун фақат ҳар бир дорихонага бир дона автотранспортга рухсат берилади;
иккинчи, умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматини (курьер ва “доставка”) кўрсатаётган автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур корхоналарда доимий ишловчи ходимларнинг шахсий автотранспортига;
учинчи, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли М1 тоифадаги автотранспорт воситаларига.
Шунингдек, ишлаб чиқариш ва технологик жараёни тўхтатилиши мумкин бўлмаган корхоналар, гигиеник ниқоб ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, деҳқон бозорларининг ходимларига тегишли вазирлик ва идораларнинг Адлия вазирлигига киритадиган мурожаатига асосан алоҳида рухсатномалар расмийлаштириб берилади.
👉 @xushnudbek 👈
