Адлия вазирлигида компьютерлар иш вақтидан кейин ўчирилмоқда
Адлия вазирлигида ходимлар уйига ўз вақтида кетиши учун компьютерлар ўчирилмоқда
Жумладан, Адлия вазирлиги хабарида шундай дейилади:
“Ўзбекистонда ҳам иш вақти муаммоси мавжудлиги сир эмас, албатта.
Кузатишларга кўра, ортиқча ишлаш қисқа муддатли режалар учун қандайдир хизмат қилса ҳам, юқори натижали самарали меҳнат ва сермазмун ҳаёт фаолиятини йўлга қўйиш йўлида, шунингдек катта стратегик мақсадлар учун салбий таъсир кўрсатади.
Хусусан:
• ходимларнинг меҳнат унумдорлиги пасайишига;
• иш вақтининг нотўғри режалаштирилишига;
• энергия ресурсларнинг ортиқча сарф бўлишига;
• ходимнинг оилавий муаммоларга дуч келишига ва ижтимоий кўникмаларига салбий таъсир қилишига олиб келади.
...
Шу сабабли, Адлия вазирлигида:
Ходимлар иш вақти тугагандан кейин ўз фаолиятини тугатиш талаб этилмоқда. Энг кескин чора сифатида эса принципал ёндашув асосида иш куни охирида барча ходимларнинг хизмат компьютерлари автоматик равишда тармоқдан узиб қўйилиш тартиби ҳам киритилди. Мазкур ҳолатда ходим ўз-ўзидан ишини тугатишига тўғри келади.
Бундан ташқари, якшанба куни ходимларни ишга чиқиши тақиқланган. Бу талабнинг бажарилиши қатъий назорат қилинмоқда. Яъни, ходим кўрсатмага амал қилмасдан ишга келса ҳам у бинога киритилмайди.
Мазкур чоралар натижасида ходимлар иш вақтидан унумли фойдаланишга ҳамда меҳнат жараёнини оптимал режалаштиришга мажбур бўлишмоқда ва бу ўз мевасини бермоқда.
❗️Ўз вақтида оиласи бағрига қайтган, етарлича дам олиб, позитив энергияга эга бўлган ходимларнинг меҳнат самарадорлиги ортиб бормоқда.
Ҳозирда вазирликда кадрлар билан ишлашнинг замонавий KPI тизими асосида иш ташкил этилиб, ҳар бир ходимнинг меҳнат самарадорлиги индивидуал равишда баҳолаб борилмоқда. Бу ҳам ўз навбатида иш жараёнига ижобий таъсир кўрсатмоқда”.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1

