Абитуриентлар учун бешта фандан тест топшириш асослари
❓Бешта фандан тест бўлиши қаерда тасдиқланган?
Кўпчилик абитуриентлар «жорий йилда бешта фандан тест бўлишининг асоси борми, қаерда тасдиқланган?» деб савол беришмоқда. Бунга жавобан ҳуқуқий асосларини келтириб ўтмоқчиман.
Биринчидан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4319-сонли қарорида 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, 1-бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, 2-бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанни киритиш белгиланган эди. Яъни аслида ўтган йили 5 та фандан тест олиниши керак эди.
Аммо пандемия муносабати билан абитуриентларга енгилликлар берилди ва ушбу Президент қарорига ўзгариш киритилди. Аниқроғи 12.06.2020 йилдаги Президентнинг яна бошқа қарори билан киритилган ўзгаришга кўра, 5та фандан тест олиниши жорий йилдан, яъни 2021/2022 ўқув йилидан бошланиши белгиланди.
❗️Бу дегани ҳозир ҳам ўз кучида турган Президент қарорига кўра, жорий йилда 5 та фандан тест олиниши керак.
Иккинчидан, Давлат қабул комиссиясининг 2021 йил 7 мартдаги 10-сон баёнига асосан, тест топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланганди. Ўша мажмуада 5 та фандан тест топширилиши кўрсатилган (расмга қаранг).
Жорий йилда 5 та фандан тест бўлишига оид мана шу 2 та катта ҳуқуқий асос мавжуд.
👉 @xushnudbek 👈
