Abiturient ruxsatnomasini olish tartibi soddalashtirildi
❗️Aбитуриент рухсатномасини олиш энди янада осонлашди
Aбитуриентлар томонидан телефон рақами йўқолганлиги, телефон рақами ишдан чиққанлиги ёки шахсий кабинетга кириш паролини унутиб қўйганлиги бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
‼️ Давлат тест маркази томонидан мазкур мурожаатлар инобатга олинган ҳолда, abitur.dtm.uz сайти орқали “Aбитуриент рухсатномаси”ни юклаб олиш учун қўшимча имконият яратилди.
🔖 Энди “Aбитуриент рухсатномаси”ни шахсий кабинетга кирмасдан ҳам олиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, рухсатнома олиш учун телефон рақам ва парол шарт эмас.
✅ Бунда “Aбитуриент рухсатномаси”ни юклаб олиш учун мана бу саҳифага кириш керак:
ва қуйидаги маълумотларни киритиш лозим:
1️⃣ паспорт серияси;
2️⃣ паспорт рақами;
3️⃣ жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР).
👉 @xushnudbek 👈

