Абдулла Арипов Тожикистонга ташриф буюрди
Xushnudbek.uzVideo1 daqiqa0Кеча, 29 сентябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Тожикистонга борди. Душанбе шаҳрида Абдулла Арипов Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Бош вазир Қоҳир Расулзода билан учрашди.
Учрашувларда асосан ўзаро савдо айланмасини янада ривожлантириш масаласи кўриб чиқилган ва музокаралар якунлари бўйича Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши баёни имзоланган.
👉 @xushnudbek 👈




