Наманган шаҳри номи ва туз ҳақида мантиқий савол
Manba:Zakovat intellektual klubi
807-савол:
АҚШда фуқаролар уруши даврида бу кимёвий бирикмани ишлаб чиқарадиган заводларни эгаллаб олиш учун бутун бошли жанглар олиб борилган. Жанубликлар ҳатто бундай завод ишчиларини армияга сафарбарликдан озод қилишган. Бугунги кунда бу бирикма ҳамма жойларда кенг ишлатилганлиги туфайли, стратегик аҳамиятини йўқотган. Агар Сиз ушбу кимёвий бирикмани топган бўлсангиз, унда юртимиздаги бир шаҳар номини ҳам осонгина топа оласиз.
Диққат савол! Кимёвий бирикма номи билан чамбарчас боғлиқ бўлган Ўзбекистондаги шаҳар номини ёзиб беринг.
☝️ Жавоб: Наманган.
Изоҳ: Бу бирикма натрий хлор, яъни туз эди. Музлатгичлар ихтиро қилинмаган даврларда туз маҳсулотларни консервация қилишда ҳамда чарм-терига ишлов беришда жуда муҳим восита ҳисобланган. Наманган шаҳри эса – “Намак кони”, яъни туз кони деган маънони беради.
Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
