2022/2023 ўқув йили учун қабул квоталари лойиҳаси

Matn18-may, 2022, 12:551 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

❓Қабул квоталари тасдиқландими?

ЖАВОБ: Йўқ, ҳали тасдиқланмади. Шунчаки ЛОЙИҲАСИ эълон қилинди.

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган лойиҳага кўра, 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига — 76 728 нафар;
сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
масофавий таълим шаклига — 3 610 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар;

в) хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар этиб белгиланиши таклиф этилмоқда.

‼️Энг катта яхши янгилик — илк марта масофавий таълим шакли ҳам жорий этилиши мумкин. Бу анча йиллардан буён таклиф этиларди, аммо “биз ҳали тайёр эмасмиз” деган сохта қўрқув ортидан масофавий таълимга рухсат берилмаётганди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 844
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek