2020 йилги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Matn14-noyabr, 2019, 23:351 daqiqa0 koʻrish

⚡️⚡️⚡️2020 йилги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президент Фармони билан, 2020 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш мақсадида:

👉 2020 йил 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

👉 2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:

4 январь – шанба 2 январь – пайшанбага;

29 август – шанба 31 август – душанбага.

👉 2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.

Фармон юзасидан яна қўшимча батафсил шарҳ беришга ҳаракат қиламан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek