2 август кунги тест натижалари эълон қилинди

Matn3-avgust, 2019, 20:031 daqiqa0 koʻrish

2 август кунги тест натижалари эълон қилинди
#abituriyent

ДТМ берган хабарга кўра, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 2 август куни топширилган тест синовларидаги энг юқори баллар:

а) кундузги таълим шакли бўйича:
Tошкент ахборот технологиялари университетининг 5330501 – Компьютер инжиниринг таълим йўналиши – 187,9 балл;

б) сиртқи таълим шакли бўйича:
Tошкент давлат техника университетининг 5310900 – Mетрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти таълим йўналиши – 158,2 балл;

в) кечки таълим шакли бўйича:
Tошкент давлат шарқшунослик институтининг 5231006 – Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик: Хитой таълим йўналиши – 136,8 балл.

Кеча ва аввалги куни тест топширганлар ўз балларини cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб текшириб олишлари мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ID кодни киритиш кифоя.

Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek